avatar
Куч
2738.97
Рейтинг
+1024.17

Muxtorova Dilnoza Kaldashevna

Мақолалар

Yoshlarni oilaparvarlik va ota-onalikka tayyorlashda milliy g’oyaning ahamiyati.

JizDPI
Илм-фан

       Oilada yoshlarni axloq-odabli, mehnatsevar bo’lib voyaga yetkazishning dastlabki bosqichi hisoblanib, yuksak ma’naviy jihatdan shakllanishi mamlakatimizda ozod va obod Vatan, erkin va farovon jamiyat qurishning garovi sifatida ta’kidlash mumkin. Milliy g’oya dastlab oilada shakllanadi, yosh bolada  barcha ijobiy xususiyatlar qatori ma’naviy jihatdan barkamol avlod sifatida shakllanishiga e’tibor qaratiladi.



Мактабгача таълим муассасаларида халқ оғзаки жанрларини ўрганишнинг баъзи масалаларига доир.

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, халқ оғзаки ижоди кишининг жамиятининг энг севган ва аъзозлаб келган ижодий маҳсулидир. Ота –боболаримиз ўз фарзандларини тарбиялаб вояга етказишда ундан унумли фойдаланганлар. Ҳалқ оғзаки ижоди ёшларни тарбиялашда битмас – туганмас хазина бўлиб, унинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Халқ оғзаки ижоди ҳаёт синовларидан ўтган халқнинг маънавий бойлиги, маданий кўрсаткичи, ақл – идроки, қадрияти, инсонларнинг бирдан – бир энг жозибали тарбия воситасидир. Чунончи, мактабгача таълим муассасаларида халқ оғзаки ижоди жанрларидан топишмоқ, эртак, мақоллар болажонларга кўпроқ ўргатилади.



Таълим-тарбияга технологик ёндашув

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Таълим тўғрисида”ги қарори, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури чиққандан сўнг таълим тарбияга алоҳида эътибор берила бошланди. “Давлат таълим стандартлари”нинг чиқиши ҳам бу борадаги янгича саҳифа бўлди. Дунёдаги ривожланган мамлакатлари билан беллаша оладиган таълим-тарбияни йўлга қўйиш масаласи назарда тутилди. Дарсни Янги педагогик технология усуллари асосида, иннавацион жараёнида ўтиш ҳозирги кун талабларидан биридир. Ушбу мақолада ана шу талабларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, янгича дарс ўтиш масаласи кўтарилган.


Куй ва қўшиқнинг қудратли таъсир кучи

JizDPI
Илм-фан

Мусиқа-қўшиқ инсонга юқори кайфият бағишлайди, тетиклаштиради, руҳлантиради, ички дунёқарашини бойитади. Зийрак бўлишга ундайди. Иш унумини оширади. Маънавий-ақлий қобилиятини юксалтиради.


         Шунинг учун ҳам мусиқа ва қўшиқ барчага боравардир. Барча соҳа ходимлари ундан баҳра олади. Жон-дили билан берилиб тинглайди. Қадим-қадимдан инсон мусиқа билан яшайди. Антик замонлардаёқ мусиқа ва қўшиқ мабуди музе куйлаганда йиртқич ҳайвонлар ювош бўлиб, осов дарёлар секин оқиб қолган, сержаҳил жаҳолат жиловини туйиб қоронғу тунлар ёруғ бўлиб қолган экан. Антик замонларда инсонлар музега бекорга сиғинмаган. Замонлар ўтиб мусиқа хам  тараққиёт билан бирга қадимда қадам тараққий этиб, унинг хилма-хил турлари юзага келди.



Миллий ғояни бошланғич синф ўқувчилари онгига ахборот- технологиялари воситасида сингдириш модели

JizDPI
Илм-фан

Миллий ғоянинг ўқувчилар онгида шаклланганлик даражасини аниқлаш учун қуйидагиларга диққат қилиш керак:


-   ўқувчиларнинг миллий ғоянинг асосий тамойилларини билиши;


-   ўқувчиларнинг миллий ғоянинг асосий тамойилларини ўз фикри ва нутқи билан ифодалаб бериши;


-   ўқувчиларнинг миллий ғоянинг асосий тамойилларини компьютердаги тасвирлар, роликлар ва мисоллар воситасида идрок қила олиш даражаси.



Ижтимоий-гуманитар фанларни илғор педагогик технологиялар асосида ўқитиш жараёнида талабаларни миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш

JizDPI
Илм-фан

     Ўзбекистондаги олий педагогика ўқув юртларида замон талабларига мос ижтимоий-гуманитар фанлар ўқитилмоқда. Улар орасида “Умумий педагогика”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари”,  “Социология”, “Умумий психология” каби фанлар муҳим ўрин тутмоқда. Бу ижтимоий-гуманитар фанлар талабалар “дунёқарашини бошқариш эмас, балки онги, тафаккури ва маънавиятини янги маъно-мазмун билан бойитиб бориш” [1, 74] тамойилига асосланмоқда.   Шу маънода мазкур фанларни ўқитиш жараёнида талабаларни миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш масаласи  долзарб бўлиб турибди.



Йўлимга кўз тиккан қишлоғим

JizDPI
Илм-фан

Мен туғилган, унинг бағрида илк бор қадам ташлашни ўрганган кўчаларим, дугоналарим билан тўлдириб мактабим томон ошиққан, қалам тутишни ўрганган, кейинчалик қўлимдан тутиб, улкан мақсадлар, ширин орзулар томон етаклаган бу замин она шаҳрим — Жиззах. Аммо бугун она шаҳрим ҳақида эмас, балки ота юртим бўлмиш Самарқанд ҳақида гапирсам.Дадажоним Самарқанднинг баҳаво, осмон ўпар тоғлари кўкка интилган, кўм-кўк арчалари кўзингизни қувонтирадиган, дилингизни яшнатадиган, зилол булоқ сувлари танангизни яшнатадиган мен учун энг гўзал ва қадрдон маво “Йўл ўтар” қишлоғида туғилганлар. Уйимиздан пастлиқда сой оқиб ўтади. Сойнинг суви шунчалар тиниқки, тубидаги тошлар, қум зарралари, сузиб юрган кичик балиқларгача бемалол кўришингиз мумкин. Ҳар тонгда юзимни ювгани сойга тушганимда сой бўйида ўсиб ётган турли чечаклар, айниқса, ялпизнинг қадрдон иси, бўйи димоғимга урилади. Бу ҳаводан тўйиб-тўйиб симираман. Эрта тонгда сой бўйида мана шундай мусаффо, тоза ҳаводан нафас олган инсон ҳеч қачон касал бўлмаса керак деб ўйлайман.



Мактублар қатидаги меҳрни қумсаб...

Блог им. dilnoza-jspi

“Юсуф савдосида беқарор Зулайҳо исмидан, Мажнун ишқида йиғлаган Лайли отидан, сизга бошимдағи сочларимнинг тукларигача беҳад салом ”.


Ўтган кунларнинг йилларга муҳрланган сеҳри, сўз жозибаси нақадар ёқимли. Бундайин “Ўткан кунлар”имизга хаёлот оламида қайтсак-да, дилларимиз қувончлардан-да йиғлайди, қалбларимиз сарҳуш бўлгай ҳаё, ибо либоси ила битилган қалам битикларидан. Шундай битиклардан завқланган ҳолда биз, “Ҳозирги кунлар”имизга назар ташласак.



Тўмарис издоши

JizDPI
Илм-фан

Мен тарих китобларидан Туркистоннинг миллий озодлиги учун рус чоризмига қарши курашган, подшоҳ Александр II ни ҳам ўзи билан ҳисоблашишга мажбур этиб, “Олой маликаси ва ҳукмдори” деган эътирофга сазовор бўлган аёл Қурбонжон додҳонинг қаҳрамонликлари ҳақида ўқиганман. Яқинда ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Бунчалар ширинсан, аччиқ ҳаёт” номли ҳикоясини ўқиб, бу аёлга чексиз ихлосим ва ҳурматим ортди. Ҳикояда 1865 йилдан то 1880 йилгача Помирда бир саркарда сифатида халқни ўз атрофига тўплаб, қўлида қилич билан Фон Кауфманга қарши курашган аёлнинг жасорати, бу йўлда ҳатто жондек фарзандларининг  ўлимини ҳам мардонавор қарши ололган Қурбонжон додҳонинг ватанпарварлиги бадиий талқин этилган.



Адабий мактуб

JizDPI
Илм-фан

(Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” ини ўқиб...)


 


Менинг севимли қахрамоним Хонзодабегим!


Мен сизга, сизнинг меҳру-муҳаббатингиз чексизлигига, сабрингизга, тоғ каби тоқатингизга чин дилдан мафтун бўлганман. Сиздаги матонатни Оллоҳ барча бандаларига ҳам насиб этавермайди. Адабиёт орқали сиз билан юзлашишим туфайли менинг маънавий-руҳий оламим яхши бир тимсол билан бойиди. Сизга бўлган меҳрим шу қадар юқорики, сизни менга танитган, яқиндан билишимга имкон берган китобдан жуда миннатдорман.



Маънавий-маърифий ишлар ва миллий ғоя тарғиботи

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик туфайли  маънавий тараққиёт йўли белгилаб олинди. Ана шу ўзига хос тараққиёт йўлининг муҳим жиҳати Ватанимиз мустақиллигини маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз ва маънавий меросларимизни асраш, ёш авлод қалби ва онгига миллий ғоя тушунчаларини сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.



Педагогические факторы пропаганды национальной идей

JizDPI
Илм-фан

В данном статей анализирован педагогические факторы пропаганды национальной идей. Педагогические интерлереторован национальной идей Узбекистана.


Ключевые слово:педагогические подход, факторы, пропаганды, национальной идей, понятие, принципы, методы,методология, метод, изучение, анализ, синтез, интерперитация, развития.



Бошланғич таълим она тили дарсларида миллий ғоя тарғиботи

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Илм-зиё салоҳияти – юрт бойлиги” номли маърузасида ёшларимизни замонавий ва илғор услублар билан ўқитиш, уларни маънавий етук, юксак маърифатли, миллий ва умуминсоний қадриятларни чуқур эгаллаган, ватанпарвар, миллий ғоя билан қуролланган шахс қилиб тарбиялаш, мустақил мамлакатнинг юқори малакали мутахассислари бўлишига қайғуриш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини  алоҳида қайд этган эдилар. Шу жиҳатдан ҳам ўқувчиларни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш, баркамоллик сари сафарбар этиш узлуксиз таълим турларининг асосий объекти ҳисобланади. Чунки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади. Халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим-тарбия олишига боғлиқ. Бу табиийки, бошланғич таълим мазмунига катта масъулият юклайди. Зеро, Президентимиз “пойдевор мустаҳкам бўлса, иморат бақувват бўлади” деб таъкидлаши ҳам бошланғич таълим мактаб таълимининг асосий босқичи эканлиги ва унга эътиборни кучайтириш зарурлиги белгилаб берилган эди [1]. Шу жиҳатдан ҳам, янги жамият бунёдкори бўлмиш баркамол авлодни тарбиялашда бошланғич таълим жараёнида миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилиш, уларни Ватанга, юртга бўлган муҳаббатини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, бугунги кунда маънавиятни, миллий мафкурани, унинг бош ва асосий ғояларини ёшларнинг онги ва қалбига сингдириш, тарғиб этиш долзарб муаммо бўлиб,  булар:



“Бобурнома” – миллий ғоянинг манбаларидан бири сифатида

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон  миллий ғоясининг хусусиятларидан бири “аждодлардан  авлодларга ўтиб, эъзозланиб келинаётган энг эзгу қадриятларга асосланишдир”[1,71]. -Шу маънода миллий ғоянинг энг муҳим, айтиш жоизки, энг асосий манбаларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг (1483-1530 ) “Бобурнома” ( “Воқеати Бобур”) асаридир.



Ижтимоий-гуманитар фанларни илғор педагогик технологиялар асосида ўқитиш жараёнида талабаларни миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш

JizDPI
Илм-фан

     Ўзбекистондаги олий педагогика ўқув юртларида замон талабларига мос ижтимоий-гуманитар фанлар ўқитилмоқда. Улар орасида “Умумий педагогика”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари”,  “Социология”, “Умумий психология” каби фанлар муҳим ўрин тутмоқда. Бу ижтимоий-гуманитар фанлар талабалар “дунёқарашини бошқариш эмас, балки онги, тафаккури ва маънавиятини янги маъно-мазмун билан бойитиб бориш” [1, 74] тамойилига асосланмоқда.   Шу маънода мазкур фанларни ўқитиш жараёнида талабаларни миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш масаласи  долзарб бўлиб турибди.



Бобур авлоди адабий мероси

JizDPI
Илм-фан

     Бобур бунёд этган Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи маънавий, адабий-илмий бойликлари, илмпарвар, атоқли шоир, олим, шоҳ ва шаҳзодалари билан ҳам машҳурдир. Бобур илм-фан соҳасида тилшунослик (“Хатти Бобурий”), ислом асослари ва мусиқа, ҳарб санъати бўйича талай рисолалар яратган. Неча асрларки Бобурнинг “Бобурнома” асари дунёнинг бир қанча тилларига ўгириб келинмоқда ва олимлар томонидан чуқур тадқиқ этилмоқда. 



Бобур – ғазалнавис шоир

JizDPI
Илм-фан

Бобур – дилбар шахс… Уйғониш даврининг типик ҳукмдори,


мард ва тадбиркор одам бўлган.


Жавоҳaрлаъл Неру.


Заҳириддин Муҳаммад Бобур адабиётимизнинг йирик вакилларидан биридир. У 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда туғилди. Унда Андижон Фарғона вилоятининг пойтахти эди. Отаси шу вилоятнинг ҳокими эди. Умаршайх Мирзо Темурбекка  тўртинчи-эвара эди. Бобур Амир Темур авлодидандир. Умаршайх Мирзонинг уч ўғли (Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жаҳонгир Мирзо, Носир Мирзо)бўлган. Бобур арабча сўз бўлиб, ўзбек тилидаги  маъноси шердир. 1494 йил Ахси қўрғонида Умаршайх вафот этади. Унинг ўрнига тўнғич ўғли Заҳириддин Бобур ҳоким бўлиб, Ахсига йўл олади. Шундай қилиб, 12 ёшида Бобур ҳоким бўлиб тайинланади.



Жаҳонгашта “Бобурнома”

JizDPI
Илм-фан

        Заҳириддин Муҳаммад Бобур атоқли давлат арбоби,  буюк саркарда, табиатан туғма ва истеъдодли шоир, адиб, донишманд тарихчи, заковатли олим ва таржимондир.


          Бобур адабиёт, санъат, тарих ва илм-фаннинг турли соҳаларида жуда қимматли асарлар ёзиб қолдирган. Унинг лирик асарлари,”Бобурнома”си, арузга доир “Рисолаи аруз” номи билан машҳур бўлган “Мухтасар”и, “Хатти Бобурий”,” Ҳарб иши” ,”Мусиқа илми”, Хожа Аҳрор Валийнинг “Волидия” асари шеърий таржимаси ҳақида  жуда завқ билан, илҳом билан сўз юритиш, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос томонлари ҳақида гапириш мумкин.